Ахборот ишора белгилари
5.8.1 «Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши”. Бўлаклар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши» йўл белгиси

5.8.1. "Тасмалар бўйича ҳаракатланиш йўналиши" Бу белги йўл тасмалари сони ва ҳар бир йўл бўлаги бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади. Ушбу белги чорраҳа олдида ўрнатилади ва кўп тасмали кенг йўлларда ҳаракатланиш йўналишини йўл тасмалари бўйича белгилайди. Йўлнинг четки чап тасмасидан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу тасмадан орқага қайрилишга ҳам рухсат беради.























