Ахборот ишора белгилари
5.8.8 «Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши» йўл белгиси

5.8.8. "Тасмалар бўйича ҳаракатланиш йўналиши" Бу белги уч тасмали икки томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлларда ҳаракат тартибини белгилайди. "Тасмалар бўйича ҳаракатланиш йўналиши" йўл белгилари йўналишлар сонига кўра тўрт ва ундан ортиқ тасмали йўлларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Уч тасмали икки томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлларда тасвири алмашувчанлик хусусиятига эга бўлган 5.8.8. йўл белгиси ёрдамида реверсив ҳаракат ташкил этилиши мумкин. Агар "Тасмалар бўйича ҳаракатланиш йўналиши" йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчи ўрта тасмани иккала томондан қувиб ўтишга мўлжалланган тасма, деб қабул қилиши керак. Йўл белгилари талабига риоя қилмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида жарима белгиланишига сабаб бўлади.























