Ахборот ишора белгилари
5.40 «Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли» йўл белгиси

5.40. "Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли" Бу белги фалокатли ҳолатлар учун кириш йўлини билдиради ва шу йўл олдида қўйилади. Ушбу белги тик нишабликда, тоғли йўлларда ва довонда транспорт воситасининг тормоз тизими ишламай қолган вазиятларда уни тўхтатиш мақсадида фалокатли ҳолатлар учун ажратилган йўлакка киришини кўрсатади.























