Ахборот ишора белгилари
5.37 «Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш» йўл белгиси

5.37. "Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш" Ушбу белги чорраҳа олдида ўрнатилади. Кесишадиган йўлнинг бир ёки бир неча тасмаларида, ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкинлиги ҳақида ахборот беради. Транспорт воситаси ҳайдовчиси реверсив ҳаракатланиш тасмаси бор йўлга ташкил қилинган ҳаракат тартибини ҳисобга олган ҳолда чиқиши керак.























