Ахборот ишора белгилари
5.31 «Айланиб ўтиш тасвири» йўл белгиси

5.31. "Айланиб ўтиш тасвири" Асоси сариқ рангда бўлган ушбу белги, ҳаракатланиш учун вақтинчалик ёпиб қўйилган йўл қисмини айланиб ўтиш йўналишини кўрсатади. Бу белги айланиб ўтиладиган йўлнинг олдида ўрнатилади. Ушбу белгиларнинг сариқ рангда бўлиши эътиборни жалб қилиш, йўналишнинг вақтинча ўзгарганлиги ва уни айланиб ўтиш кераклигини кўрсатади.























