Ахборот ишора белгилари
5.26 «Манзил номи» йўл белгиси

5.26. "Манзил номи" Бу белги икки хил кўринишда бўлади. Асоси оқ, ёзуви қора бўлган биринчи йўл белгиси аҳоли яшайдиган жойлардаги кўча, майдон ва манзилларнинг номини билдиради. Асоси кўк, ёзуви оқ рангдаги иккинчи белги аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги дарё, довон, кўл ва бошқа хушманзара жойларнинг номини билдиради.























