Ахборот ишора белгилари
5.24 «Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши» йўл белгиси

5.24. "Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши" Бу белгининг асоси ҳаворанг, ёзуви оқ рангда бўлади. Белги аҳоли яшаш манзиллари четидан ўтувчи магистрал йўлларда ўрнатилиб, фақат жойнинг маъмурий чегараси ҳақида ахборот беради. Ушбу белги ўрнатилган ҳудудда ҳайдовчи аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида жорий этилган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши керак.























