5.22 «Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши» йўл белгиси

5.22. "Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши" Ушбу йўл белгиси аҳоли яшайдиган жойларда ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларга амал қилинадиган жойлар номи ва уларнинг бошланишини кўрсатади. Бундай белгиларнинг асоси оқ рангда бўлиб, аҳоли яшаш жойининг номи қора рангда ёзилади. Бундай жойларда транспорт воситаларининг юқори тезлиги соатига 70 км/с билан чегараланади ва товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланади. Белгиланган ҳаракат тезлиги соатига 20, 40 ва ундан ортиқ километрдан кўп бўлган катталикдан ошириб юборилишига қараб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1, 5 ва 10 баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади. Бесабаб товуш мосламаларидан фойдаланган ҳайдовчи эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида жаримага тортилади.























