Ахборот ишора белгилари
5.20.1.1 «Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи» йўл белгиси

5.20.1. "Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи" Белгида аҳоли яшайдиган жой ва бошқа манзилларга ҳаракатланиш йўналишлари кўрсатилган. Унда 5.29.1. "Йўл рақами" белгиси ҳамда автомагистрал, аеропорт, спорт обйектлари ва бошқа рамзий тасвирлар туширилган бўлиши мумкин. Агар белгидаги бирон- бир йўналишда тақиқловчи йўл белгисининг тасвири туширилган бўлса, ушбу талабга жавоб бермайдиган транспорт воситалари йўлнинг шу қисмини айланиб ўтишлари керак бўлади. Белгининг қуйи қисмида чорраҳа ёки тормозланиш бўлагигача бўлган масофа кўрсатилади. Ушбу белгилар ахборот характерига эга бўлгани учун, аҳоли яшайдиган пунктларда оқ, автомагистралларда яшил, аҳоли яшаш жойларидан ташқарида кўк рангда бўлади.























