Ахборот ишора белгилари
5.19.1 «Охири берк йўл, кўча» йўл белгиси

5.19.1, 5.19.2, 5.19.3. "Охири берк йўл, кўча" Ушбу гуруҳга оид белгилар йўлнинг давоми йўқ, охири берк эканлигини кўрсатади. Лекин бу белгилар транспорт воситаларига ҳаракатланишни, яъни кўчага киришни тақиқламайди. Улар фақат ҳайдовчиларни йўлнинг давоми йўқлиги ҳақида огоҳлантиради.























