5.17.1 «Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи» йўл белгиси

17.1, 5.17.2. "Пиёдаларнинг эр остидан ўтиш жойи" Бу йўл белгилари пиёдаларнинг эр остидан ўтиш жойларини кўрсатади. Серқатнов кўчаларда пиёдаларнинг хавфсизлигини, шу билан бирга, йўл – транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида бундай эр ости йўлаклари қурилади ва ушбу белгилар ўрнатилган жойларда пиёдалар ўз хавфсизликларини таъминлаш мақсадида эр остидан ўтишлари шарт. 5.17.1 белгиси йўлнинг чап томонидан, 5.17.2 белгиси ўнг томонидан эр ости йўлагаги тушишни кўрсатади. 5.17.3, 5.17.4. "Пиёдаларнинг эр устидан ўтиш жойи" Бу йўл белгилари пиёдаларнинг эр устидан ўтиш жойларини кўрсатади. Серқатнов кўчаларда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шу билан бирга, йўл – транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида ўрнатилади. Пиёдалар белги ўрнатилган жойларда фақат эр усти ўтиш жойидан ўтишлари шарт. Бунда 5.17.3. белгиси йўлнинг чап томонига, 5.17.4. белгиси эса йўлнинг ўнг томонига ўрнатилади.























