5.15 «Тўхтаб туриш жойи» йўл белгиси

5.15. "Тўхтаб туриш жойи" Бу белги транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатади. Белги ўрнатилган жойда барча транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши мумкин. 5.15.1. "Пуллик тўхтаб туриш жойи". 5.15.1 "Пуллик тўхтаб туриш жойи" белгиси қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида сариқ фонда лотин ёзувидаги "Р" ҳарфи тасвирланган. 5.15.1 "Пуллик тўхтаб туриш жойи" белгиси махсус ажратилган, очиқ ёки ёпиқ майдончада, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи пуллик бўлган жойларга ўрнатилади. Асосан бозорлар, супермаркетлар, аеропортлар, вокзаллар ва шунга ўхшаш транспорт восиларини тўхтаб туриш зарурати юқори бўлган ҳудудларда, давлат, хусусий ёки давлат-хусусий мулкчилиги асосида қўшимча қулайликларга эга бўлган пуллик тўхтаб туриш жойлари ташкил қилиниши мумкин. Бундай жойларда, тўхтаб туриш нархини ҳисоб-китоб қилувчи махсус паркоматлар (Паркомат – бу машина тўхташ жойида бўлган вақт учун маблағларни ҳисоблаш ва олишни таъминлайдиган автоматик қурилма. Қурилманинг турига қараб, автотураргоҳ фойдаланувчиси тўхтаб туришнинг давомийлиги ва тўлов усулини мустақил танлаш имкониятига эга.) ўрнатилиши ёки ҳисоб китоб махсус назоратчи орқали амалга оширилиши мумкин. 5.15.2 Ер усти автомобил қўйиш жойи. 5.15.3 Ер ости автомобил қўйиш жойи.























