Ахборот ишора белгилари
5.14 «Такси тўхтаб туриш жойи» йўл белгиси

5.14. "Такси тўхтаб туриш жойи" Ушбу белги енгил таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини кўрсатади ва шу эрга ўрнатилади. Бу белги бор жойларда бошқа транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади. Эслатиб ўтамиз, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилса, ҳайдовчи энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади.























