Ахборот ишора белгилари
5.12 «Автобус ва троллейбус тўхташ жойи» йўл белгиси

5.12. "Автобус ва троллейбус тўхташ жойи" Ушбу белги жамоат транспорти бекатларини белгилайдиган жойни кўрсатади ва шу эрга ўрнатилади. Бу белги қўйилган жойда белгиланган йўналишдаги такси, автобус ва троллейбусларгина тўхташи мумкин. Бошқа транспорт воситалари ушбу белги ўрнатилган жойларда йўловчиларни чиқариш, тушириш учун, жамоат транспортига халақит бермаслик шарти билангина тўхташлари мумкин. Бошқа ҳолларда, тўхташ жойидан 15 метргача бўлган масофада тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади. Йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан юриш қоидаси бузилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида маъмурий жавобгарлик белгиланади.























