Ахборот ишора белгилари
5.11.2 «Қайрилиш оралиғи”. Қайрилиш оралиғининг узунлиги. Чапга бурилиш тақиқланади» йўл белгиси

5.11.2. "Қайрилиб олиш оралиғи" Бу белги қайрилиш оралиғининг узунлигини кўрсатади. У ҳаракат тиғиз жойларда транспорт воситаларининг қайрилишини тартибга солиш орқали йўлларнинг ўтказувчанлик имкониятини оширишга хизмат қилади. Лекин бу белги бор жойларда чапга бурилиш мумкин эмаслигини унутмаслик лозим. Тақиқланган жойдан бурилган транспорт воситаси ҳайдовчиси энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида жаримага тортилади.























