Ахборот ишора белгилари
5.10.2 «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўл» йўл белгиси

5.10.2. "Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлга чиқиш" Ушбу белги чорраҳада белгиланган йўналишли транспорт воситалари, яъни автобус, троллейбус, трамвай ва йўналишли таксилар учун ажратилган йўл тасмаси борлиги ҳақида ахборот беради. Шунингдек, ҳайдовчиларга кесиб ўтаётган йўлда бир томонлама ҳаракат ташкил қилинганлиги ҳақида қўшимча равишда маълумот беради.























