7.21 «Эвакуатор ишламоқда» йўл белгиси

7.21 “Эвакуатор ишламоқда” 7.21 "Эвакуатор ишламоқда" белгиси қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида эвакуаторга ортилган автомобил тасвирланган. 7.21 "Эвакуатор ишламоқда" белгиси 3.27 — 3.30 йўл белгилари таъсир оралиғида тўхтаган транспорт воситалари мажбурий эвакуасия қилинишини кўрсатади. Шаҳар ва шаҳарчаларда "Эвакуатор ишламоқда" белгиси ўрнатилган кўплаб ҳудудлар мавжуд. Белги транспорт воситасини тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланган жойларда тақиқловчи йўл белгилари ва у билан бирга ўрнатилган бошқа қўшимча ахборот белгилари билан бирга ўрнатилади. Бу ҳудудда эвакуасия хизмати ишлаётганлигини билдиради. Агар транспорт воситаси тўхташ ёки тўхтаб туриш тақиқланган жойда қолдирилса, у мажбурий равишда ЙҲХХ жарима майдонига олиб борилади ва ҳайдовчи жарима ва машинани тўхташ жойида сақланган вақт учун тўлаши керак.























