Қўшимча ахборот белгилари
7.5.1 «Шанба, якшанба ва байрам кунлари» йўл белгиси

7.5.1. "Шанба, якшанба ва байрам кунлари" 7.5.1 "Шанба, якшанба ва байрам кунлари" белгиси қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида рамзий қор парчаси шаклидаги қизил юлдузча тасвирланган. 7.5.1 "Шанба, якшанба ва байрам кунлари" белгиси у билан бирга ўрнатилган йўл белгисининг таъсири фақат шанба, якшанба ва байрам кунлари амал қилишини кўрсатади. Бошқа кунлари ушбу белгилар амал қилмайди. "Шанба, якшанба ва байрам кунлари" белгиси ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган байрам кунларида, ҳаракатланишга маълум тартиб қоида киритиш, ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш мақсадида буюрувчи, тақиқловчи ва ахборот кўрсаткич белгилари билан бирга қўлланилиши мумкин.























