Қўшимча ахборот белгилари

7.3.1 «Таъсир йўналишлари» йўл белгиси

7.3.1 Таъсир йўналишлари

7.3.1, 7.3.2, 7.3.3 "Таъсир йўналишлари" белгилари қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида белгиларнинг таъсир йўналишини кўрсатувчи қора стрелкалар тасвирланган. 7.3.1, 7.3.2, 7.3.3 "Таъсир йўналишлари" белгилари чорраҳа олдида ўрнатилган белгиларнинг таъсир йўналишини ёки бевосита йўл яқинида жойлашган манзилларга ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади. Белгилар бир биридан фақат стрелка йўналиши билан фарқ қилади. Бошқалари, яъни ўрнатилиш тартиби ва ҳайдовчилар учун талаблар бир ҳил. "Таъсир йўналишлари" белгилари асосан тақиқловчи, буюрувчи, ахборот-кўрсаткич белгилари билан бирга қўлланилиши мумкин, лекин баъзан огоҳлантирувчи белгилар билан бирга ҳам ишлатилиши мумкин. 7.3.1, 7.3.2, 7.3.3 белгилари тақиқловчи белгилар билан қўлланилганда, чеклов айнан қайси йўналишга таъсир қилишини, буюрувчи ва ахборот-кўрсаткич белгилари билан келганда, ўрнатилган тартиб айнан қайси йўналишга тегишлилигини билдиради. "Таъсир йўналишлари" белгилари бошқа асосий белгилар билан биргаликда чорраҳалар (кесишмалар) олдига ўрнатилади ва асосий белгиларнинг йўналишини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, асосий белгиларнинг таъсири ушбу белгилар билан кўрсатилган йўналишларга амал қилади.

Қўшимча ахборот белгилари: бошқа белгилар