Қўшимча ахборот белгилари
7.5.2 «Иш кунлари» йўл белгиси

7.5.2. "Иш кунлари" 7.5.2 "Иш кунлари" белгиси қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида қора рангли иккита болғача "х" шаклида тасвирланган. 7.5.2 "Иш кунлари" белгиси маълум бир белгилар билан ўрнатилади ва бу белги фақат иш куни деб ҳисобланган кунларда, яъни душанбадан жумагача (байрам кунларидан ташқари) амал қилишини билдиради. Яъни, дам олиш ва байрам кунлари ҳайдовчилар ушбу белги билан ўрнатилган белгилар талабларига риоя қилишлари шарт эмас. "Иш кунлари" белгиси ҳафтанинг иш кунларида, ҳаракатланишга маълум тартиб қоида киритиш, ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш мақсадида буюрувчи, тақиқловчи ва ахборот кўрсаткич белгилари билан бирга қўлланилиши мумкин.























