Қўшимча ахборот белгилари

7.2.5 «Таъсир оралиғи» йўл белгиси

7.2.5 Таъсир оралиғи

7.2.5, 7.2.6. "Таъсир оралиғи" Ушбу қўшимча ахборот белгилари фақат тақиқловчи яъни 3.27. "Тўхташ тақиқланган", 3.28. "Тўхтаб туриш тақиқланган", 3.29. "Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланади" ҳамда 3.30. "Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланади" ва 5.15. "Тўхтаб туриш жойи" йўл белгилари билан бирга қўйилади. Майдон, биноларнинг олди ва кенглиги бўйлаб ҳамда шунга ўхшаш жойлар четида тўхташ, тўхтаб туриш тақиқланган бўлса, ушбу қўшимча белгилар тақиқнинг таъсир оралиқ масофаси ва йўналишини кўрсатади.

Қўшимча ахборот белгилари: бошқа белгилар