Қўшимча ахборот белгилари

7.20 «Хавфли юк» йўл белгиси

7.20 Хавфли юк

7.20 Хавфли юк 7.20 "Хавфли юк тоифаси" белгиси қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида қизил фонда, лотин алифбосида "ХАВФЛИ ЮК синфи" ёзуви ва белги қайси синфдаги хавфли юкка тегишлилигини англатувчи рақамлар кўрсатилган. 7.20 "Хавфли юк тоифаси" белгиси 3.32 "Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган", 3.33 "Портловчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган", 4.9.1, 4.9.2 ва 4.9.3 "Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши" белгилари билан қўлланилиб, ушбу белгилар таъсири 7.20 белгисида кўрсатилган синфдаги хафли юк ташиётган транспорт воситаларига тегишлилигини билдиради. Қоидаларга асосан, хавфли юкларни ташиш, "Хавфли юк" таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларида амалга оширилади. Йўлнинг маълум бир қисмида истисносиз барча хавфли юкларни ташишни тақиқлаш ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ бўлмаслиги мумкин. Шундай ҳолатларда 7.20 "Хавфли юк тоифаси" белгиси у билан ўрнатилган белгиларнинг таъсирини чеклашга ёрдам беради. Белгилар фақат 7.20 белгисида кўрсатилган синфларга тегишли хавфли юкларни ташувчи транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади. Бошқа барча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу белгининг талабларига эътибор бермасликлари мумкин.

Қўшимча ахборот белгилари: бошқа белгилар