Қўшимча ахборот белгилари

7.19 «Чорраҳадаги камера» йўл белгиси

7.19 Чорраҳадаги камера

7.19. "Фото ва видео қайд этиш". 7.19 "Фото ва видео қайд этиш" белгилари қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида қора рангли фотоаппарат тасвирланган. 7.19 "Фото ва видео қайд этиш" белгиси йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади. Фото ва видео қайд этиш тизими - бу йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини автоматик равишда суратга оладиган автотранспорт воситаларини бошқариш учун мўлжалланган техник жиҳозларнинг автоматлаштирилган мажмуаси. Бу маълумотларни қайта ишлаш марказий серверига маълумотларни узатиш имкониятини беради. Фото ва видео қайд этиш тизимлари қоидабузарларнинг маълумотлар базасини яратиш, автотранспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтган рақамларини автоматик равишда таниб олиш, уларни турли маълумотлар базалари бўйича текшириш имконини беради. Фото ва видео қайд этиш тизимлари йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда қоидабузарликлар учун жазо муқаррарлиги тамойилини кафолатлаш учун мўлжалланган. Фото ва видео қайд этиш тизимлари шаҳар транспорт оқимининг тезлигини назорат қилиш, транспорт воситасининг светофорнинг тақиқловчи шорасида ўтишини ва тўхташ чизиғини кесиб ўтишини назорат қилиш, темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, қарама-қарши тасмада ҳаракатланишни қайд этиш, жамоат транспорти учун ажратилган тасма ва йўл ёқасида ҳаракатланиш, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл берилишини назорат қилиш имконини беради.

Қўшимча ахборот белгилари: бошқа белгилар