Қўшимча ахборот белгилари
7.18 «Ногиронлар мустасно» йўл белгиси

7.18. "Ногиронлар мустасно" Ушбу қўшимча ахборот белгиси тўхташ ва тўхтаб туришни тақиқловчи белгилар билан бирга қўйилади. Бу эса мазкур тақиқловчи белгиларнинг "Ногирон" таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари ва мотокажаваларга амал қилмаслигини англатади. Демак, бундай жойларда "Ногирон" таниқлик белгиси бор ҳайдовчилар тўхташлари ёки тўхтаб туришлари мумкин бўлади. Йўл белгилари маъноси жиҳатдан ўзаро бир – бирига зид келган ҳолларда, ҳайдовчилар вақтинчалик ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак.























