7.17 «Ногиронлар» йўл белгиси

7.17. "Ногиронлар" 7.17 "Ногиронлар" белгиси қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида "Ногиронлиги бўлган шахс" таниқлик белгисидаги каби, аравачада ўтирган ногиронлиги бўлган шахснинг рамзий шакли тасвирланган. 7.17 "Ногиронлар" белгиси 5.15 "Тўхтаб туриш жойи" белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) Йўл ҳаракати қоидаларнинг 176-бандига мувофиқ "Ногирон" таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади. Қоидаларга асосан 5.15 ва 7.17 белгилари биргаликда ўрнатилган тўхтаб туриш жойларида, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бошқараётган, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ёки ногиронлиги бўлган болаларни ташиётган транспорт воситаларига тўхтаб туришга рухсат этилади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун тўхташ қоидаси нафақат автомобилларга, балки мототсикл ва аравачаларга ҳам тегишли. Ушбу шахсларда тегишли имтиёзлардан фойдаланиш учун, доимо ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Шунингдек, тўхтаб туриш жойларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган қисмида, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи 1.24 ётиқ чизиғидан ҳам фойдаланиш мумкин. Тўхтаб туриш жойларида, тегишли белгилар ёки чизиқлар билан алоҳида тартиб ўрнатилмаган бўлса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўхтаб туриш жойидан фойдаланиши, умумий тартибда амалга оширилади.























