7.16 «Нам қоплама» йўл белгиси

7.16. "Нам қоплама" 7.16 "Нам қоплама" белгиси қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида ёмғир ёғаётган булутнинг рамзий шакли тасвирланган. 7.16 "Нам қоплама" тегишли белгилар билан бирга ўрнатилганда, белги таъсири фақат йўл қопламаси нам бўлган ҳолатларда амал қилишини кўрсатади. Бундай вазиятда транспорт воситалари ҳайдовчилари тезликни камайтириб, эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ҳаракатланишлари керак. Йўлда сув қатламининг мавжудлиги, ҳайдовчидан қуруқ йўлга қараганда анча эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишни талаб қилади. Қайсидир белгиларнинг 7.16 белгиси билан бирга қўлланилиши, ўша белги фақат йўл қопламаси нам бўлган ҳолатларда амал қилишини билдиради. Тақиқловчи белги ва бу белгининг биргаликда қўланилиши ҳайдовчининг тезликни танлашини, қувиб ўтиш истагини чеклайди ёки ҳўл ёки нам йўлларда муайян турдаги транспорт воситаларининг ҳаракатини бутунлай тақиқлайди. Баъзи огоҳлантирувчи белгилари билан биргаликда, кўпинча 1.15 "Сирпанчиқ йўл" белгиси билан, бу белги ҳайдовчиларни тегишли йўл қопламаси ҳақида хабардор қилади.























