Қўшимча ахборот белгилари

7.12 «Хавфли йўл ёқаси» йўл белгиси

7.12 Хавфли йўл ёқаси

7.12. "Хавфли йўл ёқаси" Қўшимча ахборот белгиси йўл ишлари бажарилаётгани сабабли ёки йўл ёқасидан қурилиш материалларини тушириш ва қурилиш машиналарини қўйиш учун фойдаланиладиган бўлса, йўл ёқасига чиқиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантириш мақсадида фойдаланилади ҳамда 1.23. "Таъмирлаш ишлари" белгиси билан қўлланилади. Ушбу белгилар талабларига амал қилмай йўл ёқасида тўхтаган ёки тўхтаб туриш учун қўйган ҳайдовчининг автомобили таъмирлаш ишларига ҳалақит бериши, йўл ёқасига туширилаётган қурилиш материаллари автомобилига тегиб кетиб шикастланиши, бу ерда иш бажараётган қурилиш машиналарининг ҳаракатланиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин.

Қўшимча ахборот белгилари: бошқа белгилар