7.10 «Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи» йўл белгиси

7.10. "Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи" 7.10 "Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи" белгиси қора ҳошияли тўғри тўртбурчак шаклда. Тўртбурчак марказида эстакада устида турган қора рангли енгил автомобил тасвирланган. 7.10 "Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи" белгиси 5.15 "Тўхтаб туриш жойи" ёки 6.11 "Дам олиш жойи" белгиси билан кўрсатилган майдонларда эстакада ёки кўздан кечириш чуқурчалари борлигини билдиради. Юқори тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган йўлларда ёки узоқ масофаларга саёҳат қилганда, ҳайдовчи ўз транспорт воситасининг носозликлари билан боғлиқ муаммоларга тайёр бўлиши керак. Бундан ташқари, худди шу носозликлар жиддий ёки унчалик жиддий бўлмаслиги мумкин. Агар двигател ишламай қолса ёки осмалар ишдан чиқса, бундай ҳолатда тезкор таъмирлаш ёрдам бермайди. Кўпинча, ушбу ҳолатда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларнинг хизматларига мурожаат қилиш керак бўлади. Лекин, шундай вазиятлар ҳам бўлиши мумкинки, носозликлар кичик ва аҳамиятсиз бўлади, уларни кўздан кечириш чуқурчаларига бориш орқали мустақил равишда бартараф қилиш мумкин. Айнан шундай ҳолатларда 7.10 белгиси, у билан бирга ўрнатилган белгилар билан биргаликда, йўлда кўздан кечириш чуқурчалари мавжудлиги ҳақида ахборот беради. Шунингдек, хайдовчилар бундай жойларда, нафақат қандайдир носозликларни таъмирлаш, балки бўлиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш учун ҳам, автомобилларини кўздан кечиришлари мумкин. Яна шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, ушбу белгиларнинг 6.4 белгисидан фарқи, "Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи" белгиси, ўзи билан ўрнатилган белгилар билан биргаликда, фақат автомобилларни кўздан кечириш чуқурчалари мавжудлиги ҳақида ахборот беради ва бунда таъмирлаш ишлари билан ҳайдовчининг ўзи шуғулланиши керак. 6.4 "Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жойи" белгиси билан белгиланган жойларда эса, таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи махсус мутахассислар ва махсус ажратилган жойлар бўлади.























