Сервис белгилари
6.7 «Ошхона» йўл белгиси

6.7. "Ошхона" Бу белги йўл ҳаракати қатнашчиларига яқин орада жойлашган умумий овқатланиш жойлари ҳақида ахборот беради. Белги ошхона олдида, унинг қуйи қисмида кўрсатилган масофада, ёки ошхона томонга бурилиш жойларида ўрнатилади. Уни асосан йирик шаҳарларни боғловчи магистрал йўлларда учратасиз. Демак, узоқ йўлга чиққан ҳайдовчи ёки йўловчилар белги ўрнатилган жойда тўхтаб, тамадди қилиб олишлари мумкин бўлади.















