Сервис белгилари
6.6 «Телефон» йўл белгиси

6.6. "Телефон" Ушбу белги йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳаракат йўналишида ёки яқин орада жойлашган телефон алоқасининг манзили ҳақида ахборот беради. Белги бевосита телефон шахобчаси олдида, унинг қуйи қисмида кўрсатилган масофада, ёки шахобча томонга бурилиш жойида ўрнатилади.















