Сервис белгилари
6.2 «Шифохона» йўл белгиси

6.2. "Шифохона". Ушбу йўл белгиси ҳайдовчига йўлнинг ёндош ҳудудида шифохона борлиги ҳақида маълумот беради. Бу ерда биринчи тиббий ёрдам стансиясидан фарқли ўлароқ, Сиз нафақат тиббий ёрдам олишингиз, балки диагностика ва даволанишдан ҳам ўтишингиз мумкин. Бу йўл белгисида қўшимча равишда пастки қисмида 7.1.1, 7.1.3 ва 7.1.4 "Обйектгача бўлган масофа" белгиларининг тасвири ҳам кўрсатилиши мумкин.















