6.3 «Ёнилғи шохобчаси» йўл белгиси

6.3. "Ёнилғи шахобчаси" Бу белги бевосита ёнилғи шахобчасининг олдида, белгида кўрсатилган масофада ёки манзилга бурилиш жойида ўрнатилади. Транспорт воситаси ҳайдовчилари ушбу белги ёрдамида яқин орада жойлашган ёнилғи қуйиш шахобчасининг манзилини билиб олишлари мумкин. Белгининг қуйи қисмида манзилгача бўлган масофа метрларда кўрсатилади. 6.3.2. Автомобилларга кўп тармоқли ёнилғи қуйиш шохобчаси йўл белгиси тўртбурчак шаклига ва кўк фонга эга бўлиб, унинг ичида иккита қора ва кўк тўлдириш калонкаси тасвирланган оқ квадрат мавжуд. Йўл ҳаракати қоидаларида ҳайдовчиларни йўлдаги кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шохобчаси жойлашганлиги тўғрисида хабардор қилиш учун 6.3.2 "Автомобилларга кўп тармоқли ёнилғи қуйиш шохобчаси" белгиси ўрнатилиши белгиланган. Яъни автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасининг бу турида ҳайдовчилар бир жойнинг ўзида бир нечта, масалан бензин, газ, дизел ва бошқа ёқилғиларни олишлари мумкин бўлади. Ушбу йўл белгиси тўғридан тўғри ушбу хизмат кўрсатиш обйектида ўрнатилади. Йўл ҳаракати қоидаларида 6.3.2 белгиси олдиндан ўрнатилиши мумкинлиги ҳам белгиланган. Бундай ҳолда, ушбу обйектгача бўлган масофа белгининг пастки қисмида (кўк фонда) кўрсатилади. Бундан ташқари белги кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шохобчаси транспорт воситасининг йўналиши бўйлаб эмас, балки йўлдан ташқарида жойлашган ҳолатларда ишлатилади. Бундай ҳолда, "Автомобилларга кўп тармоқли ёнилғи қуйиш шохобчаси" белгиси обйектга энг яқин чорраҳада ўрнатилади. Белгининг пастки қисмида стрелка ёрдамида обйект йўналиши кўрсатилади ва кўрсатилган йўналиш бўйича ҳаракатланган ҳайдовчи олдинда автомобилларга кўп тармоқли ёнилғи қуйиш шохобчасини кўриши мумкин бўлади. 6.3.3. Электромобилларни қувватлаш шахобчаси 6.3.3 йўл белгиси тўртбурчак шаклига ва кўк фонга эга бўлиб, унинг ичида автомобил ва тўлдириш калонкаси тасвирланган оқ квадрат мавжуд. Йўл ҳаракати қоидаларида ҳайдовчиларни йўлдаги электромобилларни қувватлаш шохобчаси жойлашганлиги тўғрисида хабардор қилиш учун 6.3.3 "Электромобилларни қувватлаш шахобчаси" белгиси ўрнатилиши белгиланган. Ушбу йўл белгиси тўғридан тўғри ушбу хизмат кўрсатиш обйектида ўрнатилади. 6.3.3 белгиси олдиндан ўрнатилиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда, ушбу обйектгача бўлган масофа белгининг пастки қисмида (кўк фонда) кўрсатилади. Бундан ташқари белги бундай шахобча транспорт воситасининг йўналиши бўйлаб эмас, балки йўлдан ташқарида жойлашган ҳолатларда ишлатилади. Бундай ҳолда, "Электромобилларни қувватлаш шахобчаси" белгиси обйектга энг яқин чорраҳада ўрнатилади. Белгининг пастки қисмида стрелка ёрдамида обйект йўналиши ва унгача бўлган масофа кўрсатилади.















