Имтиёз белгилари

2.3.1 «Иккинчи даражали йўл билан кесишув» йўл белгиси

2.3.1 Иккинчи даражали йўл билан кесишув

2.3.1. "Иккинчи даражали йўл билан кесишув" Ҳаракатланиш тартибга солинмаган чорраҳада ҳайдовчига имтиёз берувчи бу белги асосий йўл бўйлаб, аҳоли пунктларида чорраҳадан 50 -100 метр аҳоли пунктларидан ташқарида эса, 150 -300 метр олдин ўрнатилади. Белги ҳайдовчининг асосий йўлдан кетаётганини тасдиқлагани ҳолда, иккинчи даражали йўл билан кесишув яқинлашаётгани ва ундаги кутилмаган хавф-хатардан огоҳлантиради. Шу боис, ҳайдовчилар ушбу кесишув йўлларидан ўтишда эҳтиёт чораларини кўришлари шарт.

Имтиёз белгилари: бошқа белгилар