Имтиёз белгилари
2.2 «Асосий йўлнинг охири» йўл белгиси

2.2. "Асосий йўлнинг охири" "Асосий йўлнинг охири" имтиёз белгиси асосий йўл тугаганлигини ва ўз навбатида шу йўлдаги ҳаракат қатнашчиларининг чорраҳадан биринчи ўтиш ҳуқуқи бекор бўлганини билдиради. Ҳайдовчи ушбу белги ўрнатилган жойдан бошлаб, йўлнинг қиймати ўзгариши ҳақида ахборотга эга бўлиб транспорт воситасининг тезлигини камайтириши, шунингдек, барча эҳтиёт чораларини кўриши керак.







