21-боб. Тик баландлик ва нишабликларда ҳаракатланиш

128. Агар йўлнинг 1.13 ва 1.14 йўл белгилари билан белгиланган қияликларда, қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак.

129. Тик нишабликда, довонда ва 1.13 йўл белгиси ўрнатилган йўл қисмида тормоз тизими ишламай қолган транспорт воситасини тўхтатиш учун ҳайдовчи уни 5.40 йўл белгиси билан белгиланган аварияли ҳолатларга мўлжалланган йўлга йўналтириш керак.

130. Йўлнинг 1.13 йўл белгиси билан белгиланган қисмида узатма ва илашиш механизми (ссепление) ажратилган ҳолатда ҳаракатланиш тақиқланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-апрелдаги 172-сон қарори (лех.уз). Матн маълумот учун; расмий таҳрири лех.уз сайтида.