19-боб. Автомагистралларда ҳаракатланиш
121. Автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади:
пиёдалар, уй ҳайвонлари, от-аравалар, велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, скутерлар, мопедлар, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари, тракторлар ва ўзиюрар ускуналар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;
юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши;
5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ;
ажратувчи бўлакнинг технологик узилиш жойларига кириш ва уларда қайрилиб олиш;
орқага ҳаракатланиш;
транспорт воситасини ўрганиш учун бошқариш.
122. Ҳайдовчи қатнов қисмида мажбурий тўхтаганда, транспорт воситасини ушбу Қоидаларнинг 8-боби талабларига мувофиқ белгилаши ва бундай ҳолатлар учун мўлжалланган тасмага (қатнов қисмининг четини билдирувчи чизиқдан ўнгроқда) олиб чиқишнинг барча чораларини кўриши керак.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-апрелдаги 172-сон қарори (лех.уз). Матн маълумот учун; расмий таҳрири лех.уз сайтида.